Венгрияда ҳукуматга қарши намойиш бўлди (видео)

Олам

image

Будапештда “Янги ва демократик Венгрияни қурамиз", шиори остида минглаб одамларнинг ҳукуматга қарши намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда кеча, 6 апрель куни ТАСС маълум қилди.

Қайд этилишича, митинг иштирокчилари шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб юрган, сўнгра миллий парламент биноси ёнидаги Lajos Kossuth майдонида тўпланишган. Намойишда бир неча ўн минглаб одамлар, асосан, 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган ўрта синф вакиллари қатнашган. 

"Одамлар нафақат парламент олдидаги улкан майдонни, балки яқин атрофдаги кўчаларни ҳам тўлдирди. Митингда маърузачиларни ҳамма кўришини таъминлаш учун Lajos Kossuth майдонининг периметри бўйлаб катта телевизор экранлари ўрнатилди", дейилади хабарда.

Полиция отрядлари тартибни сақлаган ва тинч намойишларга шаҳар ҳокимияти ҳам рухсат берган. Намойишлар ҳукуматни тизимли коррупцияда очиқ айблаган собиқ юқори мартабали амалдор Петер Мадьярнинг чақириғи ортидан бошланган. Эътирозчилар Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Бош прокурор Петер Полтнинг истеъфосини талаб қилиб, мамлакатдаги коррупцияни тергов қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ педофилия можароси ортидан Венгрия Президенти истеъфога чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

намойиш Венгрия Будапешт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг