Венгрия Украинага 187 млн евро миқдорида маблағ ажратади

Олам

image

Венгрия 2023 йилда ўз бюджетидан Украинага ёрдам кўрсатиш учун 187 миллион евро маблағ ажратади. Бу ҳақда ҳукумат Вазирлар Маҳкамасининг расмий нашрда чоп этилган буйруғига таяниб, ТАСС нашри хабар берди.

Ҳужжатни Венгрия бош вазири Виктор Орбан имзолаган. Унда қайд этилишича, маблағлар “Украинага молиявий ёрдам кўрсатишга” йўналтирилган.

“Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирига Украинани молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича зарур келишувни ишлаб чиқиш учун Венгрия номидан музокараларни бошлаш таклиф этилади”, дейилади ҳужжатда. 

Унда ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири ким билан бундай музокаралар олиб бориши кераклиги айтилмаган. 

Аввалроқ, бош вазир Виктор Орбан Венгрия Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олгани, бироқ буни Европа Иттифоқи қўшма кредитини тақдим этиш орқали эмас, балки икки томонлама асосда амалга ошириш ниятида эканини айтган эди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг