Венгрия тарихида илк марта аёл Президент бўлди
Олам
−
10 Март 2022
7645Венгрия парламенти Оила, ёшлар ва халқаро алоқалар вазири Каталин Новакни мамлакатнинг янги Президенти этиб сайлади ва у мамлакатнинг энг юқори лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун, 10 март куни Венгрия Миллий ассамблеяси Бош вазир Виктор Орбан Фидес бошчилигидаги ҳукмрон партия раиси ўринбосари, Оила, ёшлар ва халқаро алоқалар вазири Каталин Новакни мамлакатнинг янги Президенти этиб сайлаган. Бунинг учун 199 депутатдан 137 нафари овоз берган.
44 ёшли Новакнинг сайловдаги рақиби мухолифат коалициясидан 80 ёшли номзод, иқтисодчи Питер Рона бўлди.
Маълумот учун, сиёсатcчи 1977 йил 6 сентябрда туғилган. У 1996 йилда Сегед шаҳридаги Эндре Шагвари ўрта мактабида ўрта таълимни тугатгандан сўнг, Корвинус университетида иқтисод ва Сегед университетида ҳуқуқ бўйича таҳсил олган.
Шунингдек, у Парижнинг Нантер университетида ҳам ўқиган. Новак венгер тилидан ташқари француз, инглиз ва немис тилларида сўзлаша олади.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилдан бери мамлакатнинг амалдаги Президенти бўлган Клеман Адер жорий йилнинг 10 май куни ўз фаолиятини якунлайди.
LiveБарчаси