Венгрия Россияга қарши санкцияларга рози бўлди

Олам

image

Бугун, 27 январь куни Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтириш бўйича яна бир бор келишиб олишга тайёрланмоқда ва Венгрия бу қарорни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, бугун Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. 

“Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Венгриянинг энергия хавфсизлиги бўйича хавотирлари ҳақидаги баёнотни қабул қилишлари эвазига Венгрия томони санкцияларни узайтиришга рози”, дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, Европа Иттифоқининг санкциялар режими ҳар олти ойда янгиланишини талаб қилади. Ҳеч бир давлат бунга қарши чиқмаслиги керак. Чораларнинг узайтирилиши 15 та санкциялар пакетининг таъсирини белгилайди, шу жумладан Россия суверен активларининг деярли 200 миллиард евросини блокировка қилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқига раислик қилувчи Польша Бош вазири Дональд Туск Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни Россия Федерациясига қарши санкцияларни узайтиришга вето қўйса, бунинг оқибатлари билан таҳдид қилганди. Унинг ёзишича, агар Венгрия Бош вазири Европа санкцияларини тўсиб қўйса, Путин томонга ўйнаётган бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи Венгрия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг