Венгрия Россия газини бошқа йўналишдан олмоқчи
Олам
−
19 Август 2023
8019Венгрия Россиядан Украина орқали оладиган газни бошқа йўналиш – “Турк оқими”дан қабул қилиши мумкин. Бу таклиф Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто томонидан билдирилди.
Унинг айтишича, Будапешт табиий газ манбалари ва етказиб бериш йўналишларини кенгайтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрган.
“Ахир манбалар бўлмаса, йўналишлар, йўналишлар бўлмаса, манбалар нима учун керак? Газ таъминоти учун иккаласи ҳам зарур ", деган Сийярто.
Вазирнинг эслатишича, “Турк оқими”нинг Венгрияга ўтказиш қуввати йилига 8,5 миллиард куб метрни ташкил этади, шунинг учун газ қувури Москва узоқ муддатли шартнома бўйича Будапештга етказиб бераётган газнинг барча ҳажмларини тўлиқ сиғдира олади.
Маълумот учун, 2021 йилда Венгрия “Газпром” билан Украинани айланиб ўтиб, 15 йил давомида ҳар йили 4,5 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Уларнинг 3,5 миллиарди Сербия (“Турк оқими”дан) ва 1 миллиарди Австрия орқали ўтади. Мамлакат кунига қарийб 12,3 миллион кубометр газ олади. 2022 йил август ойида Будапешт Москва билан “Турк оқими” орқали кунига 5,8 миллион куб метр қўшимча ёқилғи етказиб бериш бўйича келишиб олган. Шу билан бирга, Венгрия Россия газининг бир қисмини Украинанинг Берегово назорат пункти орқали транзит қилишда давом этмоқда. Украина Энергетика вазири Герман Галушченко Киев Россия газининг Европага транзити масаласида Москва билан музокара олиб бормаслигини айтган.