Россия икки самолёт ҳарбийларини Венесуэлага юборди

Олам

image

Венесуэлага Россиядан иккита самолётда ҳарбийлар борди. Associated Press хабарига кўра самолётлар расмий Каракас ва Москва ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида Венесуэлага борган.

Ундаги маълумотларга кўра, Россия ҳарбийлари Венесуэлага мамлакат қуролли кучларидаги техникаларга сервис хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланишни ўргатиш учун келган. Россия ҳарбийлари венесуэлалик ҳамкасблари билан стратегик масалаларни ҳам муҳокама қилиб олиши режалаштирилган.

Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Венесуэлага борган Россия самолётлари ҳақидаги хабарларга изоҳ беришни хоҳламади.

“Мудофаа вазирлигига қўнғироқ қилнг”, деган Песков.

Бундан аввалроқ, El Comercio газетаси Ан-124 ва Ил-62 самолётлари Россия ҳарбийлари ҳамда 35 тонна юк билан Каракас халқаро аэропортига етиб борганини хабар қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Венесуэлада Хуан Гуайдо ўзини вақтинча президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. АҚШ, Канада ва Лотин Америкасининг қатор ривожланган мамлакатлари дарҳол Гуайдони президент сифатида тан олди.

Россия, Беларусь, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор ва Туркия Мадурони қўллаб-қувватлади. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш инқирозни ҳал қилиш учун томонларни мулоқот ўтказишга чақирди.

Швеция, Дания, Буюк Британия, Испания, Австрия, Нидерландия, Германия ва Франция Гуайдони 4 февраль куни тан олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла рус ҳарбийлари

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг