Венесуэлада ҳарбийлар Ҳукуматни ағдаришга уриняпти
Олам
−
30 Апрель 2019
6131Венесуэлада кичик ҳарбий гуруҳ ҳарбий тўнтариш бошлашга ҳаракат қиляпти. Бу ҳақда Венесуэла Ахборот вазири Хорхе Родригес Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳарбий тўнтариш уюштиришга уринаётган гуруҳ мухолифат билан алоқадор. Ҳозирда Ҳукумат кучлари ҳарбийлар ҳаракатини бостиришга уриняпти.
Аввалроқ, Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо ҳарбийларни бош кўтариб, мамлакат Президенти Николас Мадурони ағдариб ташлашга чақирганди. Сиёсатчи армия унинг тарафига ўтганини таъкидлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Венесуэлада Хуан Гуайдо ўзини вақтинча президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. АҚШ, Канада ва Лотин Америкасининг қатор ривожланган мамлакатлари дарҳол Гуайдони президент сифатида тан олди.
Россия, Беларусь, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор ва Туркия Мадурони қўллаб-қувватлади. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш инқирозни ҳал қилиш учун томонларни мулоқот ўтказишга чақирди.
Швеция, Дания, Буюк Британия, Испания, Австрия, Нидерландия, Германия ва Франция Гуайдони 4 февраль куни тан олди.
LiveБарчаси