Венесуэла Президенти Европа Иттифоқига ультиматум қўйди

Олам

image

Венесуэла Президенти Николас Мадуро Европа Иттифоқиган санкциялар сиёсати давом этадиган бўлса, ҳар қандай мулоқотдан воз кечиш билан таҳдид қилди, Бу ҳақда “Venezolana de Televisión” хабар бермоқда.

“Венесуэла ўзининг қадр-қимматига эга ва у қаердан бўлишидан қатъий назар ҳужумларга қандай жавоб беришни билади”, дейди Венесуэла раҳбари.

У Каракаснинг Европа Иттифоқи билан алоқалари яхши бўлишини исташини таъкидлади, аммо у венесуэлаликларга қарши “кимдир ҳужум қилиш, ҳақорат қилиш, санкцияларни киритиш керак” деган фикрга қўшилмайди.

Маълумот учун, 22 февраль куни Европа Иттифоқи Венесуэла расмийларига қарши янги санкцияларни жорий этди. Улар 19 нафар мансабдорни, шу жумладан Миллий сайлов кенгаши Президенти Индира Алфонсо, кенгаш вице-президенти Леонардо Моралес, қуролли кучлар стратегик операциялар қўмондонлиги раҳбари, адмирал Ремигио Cэбаллос Ичасо ва бошқа аъзоларига санкциялар билан “зарба берди”. 

Бунга жавобан, Венесуэла ҳукумати 24 февраль куни Эвропа Иттифоқининг элчиси Исабел Бриланте Педросони “персона нон грата”, деб эълон қилди ва унга мамлакатдан чиқиб кетиш учун 72 соат муҳлат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг