Венесуэла Президенти мамлакат аҳолисини жиддий огоҳлантирди
Олам
−
14 Март 2020
6540Венесуэла Президенти Николас Мадуро коронавирус масаласида губернатор ва мэрлар билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбари ушбу йиғилишда одамлар метро ва поездларда ниқобларда юришлари, акс ҳолда, жамоат транспортларида юриш улар учун тақиқланиши ҳақида гапириб ўтди.
“Эртадан бошлаб ҳеч бир йўловчи, агар у тиббий ниқобга эга бўлмаса, метро ёки поездга қўйилмайди... Барчада ниқоб бўлиши керак", деди у.
Бундан ташқари, Бразилия ва Колумбиядан келадиган ҳар бир одам чегарани ниқобсиз босиб ўтмаслиги ҳақида кўрсатма ҳам берилган.
“Бу буйруққа амал қилиш сўнгги афсусдан кўра афзалроқ", дея қўшимча қилган Президент.
Маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатда коронавирусга 2 нафар шахс чалинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь