Венерада тирикликнинг иккинчи аломати топилди

Технология 12987
image

Олимлар Зуҳро (Венера) сайёрасида ҳаёт борилигидан далолат берувчи содда глицин аминокислотаси аниқланди. Бу ҳақда Ғарбий Бенгалиядаги Миднапур коллежи тадқиқотчиси Аржит Маннинг мақоласида айтиб ўтилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Элемент Атакама катта антенна массиви ёрдамида топилган. Радиотелескоп сайёранинг ўрта кенгликларида 261,87 гигагерц частотада ўзига хос глицин ютиш чизиғини аниқлаган. Экватор яқинида сигрант янада яхшироқ кўринган, қутблар минтақасида кузатилмаган.

“Астрофизика, кимёвий физика ва биофизикада оддий молекулалардан содда глицин аминокислотасининг синтез қилиниши кимёвий эволюция ва ҳаётнинг пайдо бўлиши учун катта аҳамиятга эга бўлади.

Мутахассисларнинг фикрича, топилма Венера атмосферасида ҳаётнинг дастлабки шакллари мавжудлигини исботлаши мумкин.

Зуҳро атмосферасини ўрганиш масаласи Массачусетс ва Кардифф олимлари сентябр ойида сайёра булутларида ҳаёт мавжудлигини кўрсатиши мумкин бўлган фосфин гази топилганлигини эълон қилганидан кейин долзарб бўлиб қолди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 594
Рейтинг: 3
Теглар
t
×