Вазият жиддийлашмоқда: Ўзбекистонда коронавирус бўйича 2021 йилги рекорд янгиланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 25 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар 500 нафардан, даволанаётган беморлар 3500 нафардан ошди, икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил 25 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 546 кишига ортиб, 108 730 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 13 нафари Андижон вилоятида;
  • 20 нафари Бухоро вилоятида;
  • 21 нафари Жиззах вилоятида;
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 6 нафари Навоий вилоятида;
  • 8 нафари Наманган вилоятида;
  • 90 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 30 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 32 нафари Фарғона вилоятида;
  • 35 нафари Хоразм вилоятида;
  • 94 нафари Тошкент вилоятида;
  • 164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар;
  • Бухоро вилоятида 30 нафар;
  • Жиззах вилоятида 15 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 9 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 45 нафар;
  • Фарғона вилоятида 16 нафар;
  • Хоразм вилоятида 9 нафар;
  • Тошкент вилоятида 41 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 274 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 104461 (+454) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 727 нафарни ташкил қилди. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3542 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнидан Ўзбекистонда карантин чекловлари янада кучайтирилади. Шунингдек, 28 июндан 12 июлга қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

738

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг