Вазият жиддий: пандемия давридаги рекорд қайд этилди
Олам
−
12 Январь 2022
17996Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилнинг 3 январидан 9 январигача бўлган вақт давомида дунёда 15 154 666 та янги коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган. Бу бутун пандемия давридаги рекорддир.
Европада энг юқори ўсиш ҳолати кузатилган — 7,1 млн. Шунингдек, 43 461 киши вафот этган.
ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирда сайёрада 308 миллиондан ортиқ одам инфекция юқтирган, беш миллиондан ортиқ беморни қутқариб бўлмаган.
Энг кўп ҳолатлар АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Буюк Британия, Франция ва Россияда аниқланган. Ҳозирда “дельта” штамми кўпчилик мамлакатларда кенг тарқалган, аммо олимларнинг фикрига кўра, яқин келажакда унинг ўрнини “omicron” эгаллаши мумкин.