Вазирнинг сўзини вазни бор — Тошқулов

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 22 май куни Тошкент беш ташаббус ҳаракатининг иккинчи куни доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. 

Тошқулов ёшлар билан мулоқоти давомида Халқ таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги фарқли жиҳатларга тўхталиб ўтди.

“Халқ таълими вазирлигидан бизнинг фарқимиз бор. Халқ таълими вазирлигида мактаблар тўлиқ давлат бюджетидан молиялаштирилади ва ҳамма дарслик бутунлай бир хил, талаб ҳам, форма ҳам. Aммо ОТМларнинг ўзига яраша мустақиллиги бор. 

Мен 5 кунлик ўқишни ташкил этган пайтим, бу нарса бирорта “регион”да қилинмаган эди. Формага эркинликни берганимизда бу нарса ҳали бирор жойда амалга оширилмаган эди”, дейди вазир Тошқулов.

Aбдуқодир Тошқулов сўзида давом этар экан, вазир ҳар бир гапини ўйлаб гапириши кераклигини, чунки у бутун олий таълим тизими ҳақида фикр билдиришини таъкидлади.

“Вазир бу ҳукумат аъзоси. Вазирнинг сўзини вазни бор. Яъни у эртага давлатнинг олий таълим борасидаги сиёсатини кўрсатиб қўяди. Шунинг учун у ўйлаб  гапириши керак. 

Мен аминманки, ҳозир гапираётган гапларимдан ҳам кесиб, кесиб олиниб қанақанги роликлар қилинади. Лекин мен бундан қўрқмайман. Гапирган гапимга жавоб бераман. Ҳукумат аъзосининг иши шу тизимдаги олий таълим сиёсатини белгилаш экан, мен етти марта ўлчаб гапиришга мажбурман. Чунки бу ерда бутун тизим ҳақида гап кетяпти”, дейди вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг