Вазирликнинг кўзи энди очилди. “Kundalik” платформасидан воз кечиляпти
Жамият
−
26 Август 2023
27866Янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда “Kundalik” платформаси ўз фаолиятини “e.maktab” сифатида давом эттиради. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, “Kundalik” платформасида айрим камчиликлар борлиги, нотўғри талқинларни бартараф этиш учун “e.maktab” платформасига ўтишга қарор қилинган.
“e.maktab” платформаси электрон кундаликни ва электрон журнални, шунингдек, ўқитувчилар учун “кундалик смарт” тизимини ҳам ўз ичига олган.
Бунда ўқитувчи уйга вазифа бераётганида рақамли таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда болаларни таълимга жалб қилиш учун кўпгина имкониятлардан фойдаланиши мумкинлиги айтилмоқда. Мисол учун, ўқитувчи ўқувчига уйга вазифани ўйин ёки мультфильм шаклида бера олади.
“e.maktab” платформасига ўтиш ўқитувчини ортиқча қоғозбозликдан озод этади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, олдинги ҳолатда баҳоларни ўзгартириш, ўқувчи кундаликни йўқотиб қўйиш каби муаммолар кўп учрагани ва энди “e.maktab” платформасида бу муаммолар бўлмаслиги келтирилган.
Янги баҳолаш тартиби ўқувчиларнинг умумтаълим фанларини ўзлаштиришини ягона стандартлар асосида баҳолаш тартибини белгилайди. Ўқувчиларнинг бирор бир фанни ўзлаштириши форматив ва сумматив баҳолаш турлари асосида баҳолаб борилади.
LiveБарчаси