Вазирлик ўқишни кўчириш ва тиклаш учун рўйхатдан ўтган фуқароларга муҳим маълумотни эълон қилди

Жамият 14960
image

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рeспублика давлат олий таълим муассасалариаро ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтганларга мурожаат билан чиқди.

Маълум қилинишча, 2021/2022-ўқув йили учун Ўзбекистондаги давлат ОТМдан бошқа ОТМга ва бир ОТМ доирасида ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида transfer.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабалар (фуқаролар)нинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилган. Айрим аризалар эса маълум бир сабабларга кўра рад этилган.

Рад этилган аризаларнинг камчиликларини бартараф этган ҳолда таҳрирлашнинг сўнгги муддати 2021 йил 13 август куни соат 23:59. Ушбу муддатдан сўнг аризаларни таҳрирлаш имкони бўлмайди. Ушбу муддат ичида камчиликлари бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

Вазирлик рўйхатдан ўтган барча талабалар (фуқаролар)дан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва пароль орқали), аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришларини сўраган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1074
Рейтинг: 3
t
×