Вазирлик: “2020/2021 ўқув йилида битирувчиларни имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши – ёлғон!”
Жамият
−
10 Апрель 2020
4543Кеча, 9 апрель куни АОКА штабида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим йўналиши бўйича турли саволларга жавоб берилди.
Хусусан ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тўхталар экан, Фарҳод Бабашев шундай деди:
“Бу каби хабарлар ҳақиқатга зид. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган. Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади ва абитуриентларни ёзги имтиҳон ҳамда синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради!”, деди у.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги 47 та тиббиёт коллежини Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этиш белгиланган. Мазкур техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
LiveБарчаси