Вазирлар Маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Бугун, 29 апрель куни Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларга тайинланди.

Унга кўра, Сарвар Ғаниевич Ашуров Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Нодир Мухторович Дусматов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими мудири лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

500

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг