Вазир ўринбосари Антимонополия қўмитасига раис бўлди
Жамият
−
30 Март 2021
4261Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Шоҳруҳ Шотурғунович Шораҳметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Шоҳруҳ Шораҳметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган Шоҳруҳ Шораҳметов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. Шоҳруҳ Шораҳметов Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси