Вазир Озодбек Назарбеков янги институтга ректор бўлди
Маданият-санъат
−
16 Июнь 2020
28508Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 16 июнь куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, мақом ижрочилиги, халқ мусиқаси йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ўзбек мақом санъати факультети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида ташкил этилганди. Институт Маданит вазирлиги тизимига киритилган.
Эндиликда Маданият вазири ректорлик фаолиятини ҳам биргаликда давом эттиради.
LiveБарчаси