Ватан фақат ғолиб бўлганда севилмайди - Байден
Олам
−
07 Январь 2022
5647АҚШ Президенти Жозеф Байден собиқ давлат раҳбари Дональд Трампни мамлакатда ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказилишига тўсқинлик қилишга уринганликда айблади. Бу ҳақда у Капитолийга бостириб кирилганининг бир йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида гапирган.
“Тарихда биринчи марта Президент сайловда шунчаки мағлуб бўлмади, у зўравон тўда Капитолийга ҳужум қилганда ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказишга тўсқинлик қилишга уринди. Лекин улар ғалаба қозона олмади”, деган Байден Конгрессга.
У ўзидан олдинги Президентнинг исмини айтмаган, лекин “АҚШнинг собиқ Президенти 2020 йилги сайловлар атрофида кўплаб ёлғонларни яратганини” таъкидлаган.
“Демак, унинг касал нафси у учун бизнинг демократиямиздан кўра устунроқ. Бир йил муқаддам бу муқаддас даргоҳда демократияга ҳужум қилинди. Халқнинг иродасига ҳужум қилинди. Конституциямиз энг катта хавфга дуч келмоқда.
Айни дамда биз қандай давлат бўлишимизни ҳал қилишимиз керак. Биз сиёсий зўравонликни одатий ҳол деб биладиган давлат бўламизми? Сайловга масъул бўлган партия мулозимларига халқнинг қонуний ифодаланган иродасини ағдаришига имкон берадиган давлат бўламизми? Ҳақиқат нурида эмас, ёлғон соясида яшайдиган юрт бўламизми? Биз бундай давлат бўла олмаймиз. Ватан фақат ғолиб бўлганда севилмайди. Қонунга эса, у қулай бўлган тақдирда амал қилинмайди. Ватанни қучиб, ёлғон сўзлаш бу ватанпарварлик эмас”, деган Байден.
Маълумот ўрнида, 2021 йил 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кириб, собиқ давлат раҳбари демократ Жо Байденга ютқазган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлашни кечиктирди. Ўшанда бир неча киши ҳалок бўлди. Ушбу воқеалардан сўнг Вашингтонда мисли кўрилмаган хавфсизлик чоралари кўрилди: АҚШ Миллий гвардиясининг камида 25 минг жангчиси Байденнинг инаугурациясига тайёргарлик кўриш пайтида ва инаугурация куни пойтахтни ҳимоя қилишда иштирок этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь