Вашингтон Хитойдан триллион доллар ундириши мумкин
Олам
−
30 Август 2019
3752AҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой императорлари ҳукмронлиги даврида чиқарилган облигациялар бўйича Пекин қарзларини ундириш имкониятларини ўрганмоқда, дея хабар бермоқда МKRU.
Aниқланишича, Трамп аллақачон Хитойдан қарзларни тўлашни талаб қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаб, бундай облигациялар эгалари билан учрашган.
Ушбу облигациялар ХХ аср бошларида темир йўллар қурилишига маблаг жалб қилиш учун чиқарилган эди. Қоғозларнинг аксарияти Aмерика коллекционерлари томонидан сақланади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, инфляция, фоизлар ва компенсацияларни ҳисобга олган ҳолда улар бўйича тўловлар ҳажми триллион доллардан ошади