Вашингтонда карантин кучайтирилмоқда
Олам
−
16 Ноябрь 2020
2615АҚШнинг Вашингтон штатида бугун, 16 ноябрь куни ярим тундан бошлаб коронавирусга қарши кураш бўйича янги чеклов чоралари кучга киритилади. Бу ҳақда штат губернатори Жей Инсли маълум қилган.
Қайд этилишича, штатда фитнес клублари, театрлар ва музейлар ёпилади. Ресторанларга фақат очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.
"Бизнинг штатда пандемия авж олмоқда. Агар пандемия тўхтатилмаса, у шифохоналар ва моргларни қамраб олади. Бу эса COVID-19 га алоқадор бўлмаган касалликлар бўйича режали даволанишга тўсқинлик қилади", деган губернатор.
Таъкидланишича, чеклов чоралари камида тўрт ҳафта давом этади.
Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери АҚШда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 11 миллиондан ортиқ ҳолат аниқланган. 251 мингдан ортиқ бемор вафот этган. Иккала кўрсаткич бўйича ҳам АҚШ дунёда биринчи ўринда бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь