“Валенсия”га янги бош мураббий тайинланди

Спорт

image

"Милан" ва "Наполи" клубларининг собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Валенсия" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, “Валенсия” ва мураббий бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2024 йилгача шартнома тузган.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузонинг сўнгги клуби "Фиорентина" бўлган ва 2021 йилнинг июнь ойи ўрталарида раҳбарият билан келишмовчилик туфайли у жамоани тарк этганди. Гаттузо бунгача “Палермо”, “Сьон”, “Пиза”, “Милан” ва “Наполи” клубларида ишлаган.

Маълумот ўрнида, “Валенсия”ни ҳозирги кунда Хосе Бордалас бош мураббийлик қилмоқда. Мутахассис қўл остида клуб Испания чемпионатининг ўтган мавсумида 38 та ўйинда  майдонга тушиб, 48 очко жамғарган эди. Шу орқали “кўршапалаклар” Ла Лиганинг 9-ўринни нақд қилган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг