Вакцина яратиш учун 5 млн рубль керак бўлади – Лукашенко

Олам 2471
image

Беларусда коронавирусга қарши вакцина яратиш учун тахминан 5 миллион Беларусь рубли (тахминан 14,5 миллион Россия рубли) керак бўлиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 15 декабрь куни Республика Президенти Александр Лукашенко Могилев вилояти клиник шифохонаси ходимлари билан учрашувида айтиб ўтди.

“Олимларимиз ўзларининг вакциналарини ишлаб чиқаришга интилганидан жуда хурсандман. Пул бор, мен қарадим, кичкина: қаердадир беш миллион рубль. Ва биз уни қайтариб оламиз, шунчаки бу йўналишда ҳаракат қилишимиз керак”, дея БелТА давлат раҳбарининг сўзларини келтиради.

Унинг сўзларига кўра, ушбу муаммо тез орада Президент билан учрашувда муҳокама қилинади. Лукашенко Беларусь вакцинасини яратишдан ташқари, яқин келажакда хавф остида бўлган одамларни эмлаш учун аллақачон ишлаб чиқарилган вактиналарни сотиб олиш режалаштирилганини таъкидлаган. Шунингдек, Беларусда Россия вакцинасини ишлаб чиқариш масаласини ҳал қилиш режалаштирган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
Теглар
t
×