Вакцина олганларга меҳнат таътили бериладими?

Жамият 7686
image

Коронавирусга қарши эмланган шахсларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик таътили бериладими? Ушбу саволга Коронавирусга қарши штаб аъзоси: Севара Убайдуллаева жавоб берди.

“Эмлаш жараёни бу касаллик дегани эмас. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик таътили қонунчиликда белгиланган тартиблар асосида берилади. Бу тартибда вакцина олганлар меҳнатга лаёқатсизлик таътили олиши мумкин деган банди йўқ”, дейди у.

Убайдуллаеванинг таъкидлашича, агар эмланган шахсда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик таътили олиши мумкин бўлган ҳолат кузатилса, қонунчиликда белгилангани талаб ва тартиблар асосида уни расмийлаштириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни 5018 нафар фуқаро коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган эди. Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 14 229 нафарга етди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 196
Рейтинг: 3
t
×