Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмайдими? 

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Вакцина қабул қилиш инсоннинг фарзанд кўриш қобилиятига умуман таъсир ўтказмайди. Бу ҳақда бугун, 2 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари маълум қилди.

“Бугунги кунда коронавирусга қарши эмлангандан кейин ҳомиладор бўлган аёллар бор ва уларнинг аҳволи мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Энг муҳими — вакцина олгани уларнинг ҳомиладор бўлишига ҳеч қандай тўсқинлик кўрсатмаган”, дейилди матбуот анжуманида.

Таъкидланишича, дастлабки эмлаш босқичларидан буён 7-8 ой вақт ўтган ва шу давр мобайнида бирор аёлда ножўя таъсир кузатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 7 миллион 600 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган. Шундай қилиб, 1 миллон 200 мингдан ортиқ одам тўлиқ эмланган.

Ўзбекистонда 30 июль ҳолатига кўра, жами вакцина захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда. Улардан: 

  • 370 минг дозаси “Спутник V”, 
  • 710 минг дозаси AstraZeneca, 
  • 8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг