Вафот этган шахс депутатликка номзод сифатида рўйхатга олиндими?
Жамият
−
20 Ноябрь 2019
7434Жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Мамлакатдаги 5 сиёсий партия аллақачон ўз номзодларини олға суриб бўлди.
Бу орада ижтимоий тармоқларда бир неча йил олдин вафот этган шахснинг депутатликка номзод сифатида рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ушбу хабарларга қуйидагича муносабат билдирди:
“Марказий сайлов комиссияси бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир неча йил олдин вафот этган шахснинг депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинганлиги ҳақидаги таҳминий хабарларга муносабат сифатида бу маълумотнинг ҳаққонийлигини текшириш юзасидан иш бошлаганини маълум қилади. Марказий сайлов комиссияси қисқа вақт ичида жамоатчиликка текширув натижалари ҳақида хабар беради”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь