Ваҳший қотиллик! Фарғонада икки мактаб ўқувчиси ва яна икки киши одам ўлдирди
3-саҳифа
−
18 Февраль 2022
32412Фарғонада ҳайдовчини қасддан ўлдирган икки эркак ҳамда вояга етмаган икки нафар мактаб ўқувчилари узоқ муддатга қамалди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Б.М. ва С.У. исмли шахслар ўтган йилнинг 14 июнь куни Марғилон шаҳридаги қурилиш материаллари бозоридан темир маҳсулотларини 13 миллион 460 минг сўмга темир маҳсулотларини сотиб олиб, сотувчига 100 АҚШ долларини берган. Қолган пулни Қувасойда юкни олиб борадиган ҳайдовчидан бериб юборишга келишади.
Шу сабаб А.У. исмли шахс “MOS 2125” (Москвич комби) русумли автомобилига юкларни ортиб, шогирди, вояга етмаган Р.Ҳ. билан йўлга чиқади. Ҳайдовчи Чек қишлоғига етиб бориб, Б.М.га телефон қилганда юкни болалар тушириб олишга ёрдам беришини айтади. Вояга етмаган Қ.А. ва О.Ж. машинанинг орқа ўриндиғига ўтириб, қир-адирликлар томон бошлаб боради. Бу орада Б.М. ва С.У. ҳам уларнинг кетидан манзилга етиб келади.
Шундан сўнг, улар ҳайдовчини шогирдининг кўз ўнгида шафқатсизларча арқон билан бўғиб, қаршилик қилгач, уни уриб ўлдиришади. Шогирд Р.Ҳ.ни эса қўл-оёқларини боғлаб юкхонага, мурдани эса ўриндиққа жойлашади. Машинадаги темир маҳсулотларини уйга тушириб, жиноят изларини йўқ қилишга ҳаракат қилишади.
Б.М. автомобилни Тошлоқ туманидаги “Абдулҳамид ота” фермер хўжалиги ер майдони ёнига бошқариб бориб, ўша ерда қолдиради. Шу пайт шогирд Р.Ҳ.ни нафас олаётганлигини кўриб, қўллари билан бўғиб, ҳушидан кетказган. Уни ўлган деб ҳисоблаб, воқеа жойидан кетган. Р.Ҳ. хушига келиб, содир этилган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга хабар берган.
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. Ҳукмга кўра, Б.М.га 22 йил, С.У.га 19 йил, Қ.А. ва О.Ж.га 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь