Вьетнамга сўнгги 20 йил ичидаги энг кучли тўфон ёпирилди. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 28 октябрь куни Вьетнамга "Молаве" тўфони ёпирилди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Молаве" мамлакатга сўнгги 20 йил ичида урилган энг кучли тўфон бўлган. 

Тўфон урилиши таъсирида иккита балиқ овлаш кемаси чўкиб кетган. Кемаларда умумий ҳисобда 26 киши бўлган. Энди улар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Бундан ташқари, яна икки қурбон ҳақида маълумотлар мавжуд. Улардан бирини дарахт эзиб қўйган. Иккинчиси томини мустаҳкамламоқчи бўлаётганида кучли шамол туфайли вафот этган. 

Камида 40 минг киши қирғоқ бўйидаги аҳоли пунктларидан қуруқликка кўчирилган. 

Маълумот учун, "Молаве" тўфони Филиппинга ҳам урилиб, камида тўққиз кишининг ўлимига сабаб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вьетнам

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар