Вьетнамда Миллий байрамни нишонлаш вақтида 76 киши ҳалок бўлди
Олам
−
06 Сентябрь 2023
4851Вьетнамда Миллий байрам нишонланган тўрт кун давомида 125 та бахтсиз ҳодиса рўй берди, бунинг оқибатида 76 киши ҳалок бўлди, 95 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодисалар асосан автомобиль ва темир йўлларда содир бўлган, иккита темир йўл ҳалокати уч кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Байрам 1-4 сентябрь кунлари тўрт кун давом этган. Ушбу вақт давомида ўтган йилга нисбатан 46 та кўп бахтсиз ҳодиса ва 28 та ўлим қайд этилган.
Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Вьетнамда 11 400 дан ортиқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлиб, 6384 киши ҳалок бўлган ва 7 800 дан ортиқ киши жароҳатланган.
LiveБарчаси