Вьетнам Бош вазири Президент этиб сайланди

Олам 2411
image
-

Вьетнам Социалистик Республикасининг бир палатали парламенти Бош вазир Нгуен Суан Фукни мамлакатнинг янги Президенти этиб сайлади.  

2016 йилдан буён Вьетнам Бош вазири лавозимини эгаллаб келаётган Нгуен Суан Фук номзоди Миллий Ассамблея депутатларининг 97,08 фоизи томонидан қўллаб-қувватланган. 

Вьетнам Конституциясига кўра, парламент мамлакат раҳбариятини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ваколатига эга бўлган энг юқори ҳокимиятдир. 

Нгуен Суан Фук тажрибали раҳбар сифатида танилган. 2006 йилдан бери у марказий Ҳукуматда ишлаб келмоқда, дастлаб у Вьетнам Социалистик Республикаси Давлат аудити бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, кейинчалик Ҳукумат канцлери идораси раҳбари ва Бош вазир ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2016 йилда у Вьетнам Ҳукуматининг раҳбари бўлган. 

Маълумот ўрнида, Нгуен Суан Фук Нгуен Фу Чонгнинг ўрнини эгаллади. 

Нгуен Фу Чонг номзоди 2018 йилнинг октябрь ойида сайланган. У оғир касаллик туфайли вафот этган, 2016 йилдан 2021 йилгача мамлакатни бошқариши керак бўлган Президент Чан Дай Куанг ўрнини эгаллаганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 3
t
×