Узун туманида тракторни бошқара олмаган ҳайдовчи ҳалок бўлди
Жамият
−
23 Май 2020
9402Жорий йилнинг 22 май куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида транспорт воситаси иштирокида бахтсиз ҳодиса юз берди. Оқибатда бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа шу куни соат 19:20 ларда туманнинг “Чинор” маҳалласи ҳудудидаги адирликда, транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган жойда содир бўлган. 1971 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Х. (эркак) “ТТЗ-28” русумли тиркамали тракторни пастлик томон бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотади ва жарликка ағдарилади.
Оқибатда, ҳайдовчи Э.Х. оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
“Мазкур ҳодиса юзасидан Узун тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси