“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга ноқонуний ишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди

Local

image

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг халқаро йўналишлар бўйича қатновчи поездининг вагон кузатувчиси ҳамда ресторани ходими ўзаро келишган ҳолда икки фуқарони ишга киритиб қўйиш учун улардан 6500 АҚШ доллари олган вақтларида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, “уддабурон” хизматчилар Тошкент шаҳрида яшовчи ушбу фуқароларни “Тошкент – Москва” йўналиши бўйича қатновчи поездга вагон кузатувчиси лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Ҳозирда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг мазкур ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.


Tags

Rate Count

83

Rating

3

Rate this article

Share with your friends