UZTELECOM’дан 5G инновацион лойиҳалар учун тармоқдан фойдаланиш бўйича комплекс ечим 

Реклама 5926
image

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Huawei ва Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ)нинг “ақлли” қишлоқ хўжалиги лойиҳасини қўллаб-қувватлайди.

Ўтган йили миллий оператор жаҳон стандартидаги телекоммуникация технологиялари ривожланишининг янги босқичига айланган 5G тармоғининг муваффақиятли синовдан ўтказилиши ва ишга туширилиши ҳақида эълон қилган эди. Жорий йилда Huawei компанияси ва ТИҚХММИ ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Меморандум доирасида 5G технологиялари, жиҳозлар Интернети, ақлли узатгичлар ва катта хажмдаги маълумотларни интеллектуал платформа асосида бошқариш, мониторинг қилиш ва қайта ишлаш тизимларидан фойдаланган ҳолда ақлли қишлоқ хўжалиги лойиҳасини ишга туширмоқда. Лойиҳанинг ўзига хос хусусиятлари ва датчик маълумотларини диверсификация қилиш ҳамда уларни кейинги таҳлил қилиш учун сақлаш каби муҳим жиҳатлар, масофавий мониторинг ва бошқариш, шунингдек маълумотларни интеллектуал қайта ишлашда UZTELECOM миллий оператори ушбу лойиҳадаги техник ёрдам ва 5G технологияларини тадбиқ этди.

“Ақлли қишлоқ хўжалиги” лойиҳасини татбиқ қилиш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш даражасини ошириш, ҳосилнинг ҳолатини назорат қилиш ва бошқаришни соддалаштириш, об-ҳаво ҳароратини, тупроқнинг намлигини, суғориш тизимларининг ҳолатини таҳлил қилиш ҳисобига ташқи муҳитнинг ҳосилга таъсир қилиш эҳтимоли даражалари ҳақида огоҳлантириш, шунингдек реал вақт тартибида “ақлли” майдондан видео-маълумот олиш имконини беради.

Лойиҳа ТИҚХММИ мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари томонидан "Ўзбектелеком" АК “ЎзМобайл” филиалининг мобил тармоғидан фойдаланган ҳолда, Huawei компаниясининг эксперт ва техник кўмаги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

UZTELECOM ҳар доим Ўзбекистон аҳолисини қўллаб-қувватлайди ва мамлакатнинг энг чекка жойларида халққа юқори сифатли узлуксиз алоқани тақдим этади ва ушбу лойиҳа талаб қилинадиган маҳаллий ишлаб чиқаришлардан бирининг равнақи ва ривожланиши учун Компания тармоқларининг техник салоҳиятини рўёбга чиқариш учун ажойиб имконият бўлди.


 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2019 йилда 5G база станцияларининг биринчи синовлари пайтида 1,9 Гбит/с гача бўлган маълумотлар узатишнинг энг юқори тезлиги қайд этилган эди.

UZTELECOM инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда ва турли соҳаларда рақамлаштиришни жорий этишда давом этмоқда ва бу борада Республиканинг вазирликлари ва идоралари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилади.
 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.9
t
×