“Ўзстандарт”нинг собиқ ходими тадбиркорларни қарийб 33 миллион сўмга чув туширди

Жамият

image

Тошкент вилоятида “Ўзстандарт”нинг собиқ ходими икки нафар фуқарони 32,7 млн сўмга чув туширди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

“Ўзстандарт” агентлиги республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг собиқ ходими Ё.Т. 2019 йилнинг май-октябрь ойлари оралиғида танишлари Чирчиқ шаҳридаги хусусий тадбиркор 32 ёшли С.Р. ва МЧЖ менеджери 25 ёшли Д.К.ни алдаб, уларнинг 32 700 000 сўмини ўзлаштирган.

Ё.Т. танишларига чет элдан Ўзбекистон ички бозорида савдога чиқариш учун олиб келинган маҳсулотларга тегишли рухсат берувчи “Мувофиқлик-сертификат”ларини ҳамда “Санитария-эпидемиология маркази”нинг хулосаларини ортиқча оворагарчиликларсиз қисқа муддатларда расмийлаштириб беришини ваъда қилган. 

Сертификатларни уйида “Toshiba” русумли ноутбук электрон хотирасида мавжуд бўлган Агентликнинг сертификат намуналарини “Paint” дастури ёрдамида ўзгартириш йўли билан қалбакилаштириб, бу сохталаштирилган рухсат бланкаларини Д.Қ. ва С.Р. сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Содир этилган ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ё.Т., ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судга юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг