Ўзсаноатқурилишбанк хизматларидан уйдан туриб фойдаланиш мумкин
Бизнес
−
19 Март 2020
6456Бугунги янги бозорларни эгаллаш ва ҳар бир мижоз учун рақобатлашилаётган даврда банклар ўз мижозларига маҳсулот ва хизматларини масофадан сотиш имконини берувчи каналларни фаол ривожлантирмоқда. Булар – мобил иловалар, сайтлар, “Call-марказ” ва ботлардир.
Ўзсаноатқурилишбанк ҳам ўзининг UzPSB Mobile мобил иловаси орқали мижозларига валюта олди-сотдиси, омонатларни очиш, пластик карталараро ва турли хизматларни етказиб берувчилар ўртасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш каби хизматларни таклиф этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, онлайн омонатларнинг йиллик устамаси 23 фоизгача бўлиб, у банкка келиб очиладиган омонатларга нисбатан фоиз ставкаси юқори, онлайн алмашув курси эса валюта айирбошлаш шохобчаларидан кўра жозибалироқдир.
Банкнинг “иш ҳақи” лойиҳаси асосидаги банк пластик карточкасига эга мижозлар, шунингдек, онлайн микроқарз хизматидан ҳам фойдаланиши мумкин. Банкка келмасдан тақдим этиладиган мазкур кредит тури йиллик 31,9 фоиз шарти билан 12 ой муддатга тақдим этилади ва ундан исталган мақсад учун сарфлаш имконини беради.
Бундан ташқари, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан электрон савдо майдончаси ҳам ишлаб чиқилмоқда. Ушбу платформа яқин келажакда аҳолига турар-жой, автомашина, маиший техника ва бошқа аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган маҳсулотларни бир вақтнинг ўзида кредит ва суғуртани расмийлаштирган ҳолда харид қилишга шароит яратади.
Банк Ахборот хизмати
Қўшимча маълумотлар учун:
0(800) 120-77-77 Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқ бепул
+998 71 200-43-43 Дунёнинг исталган жойидан қўнғироқ учун
+998 94 210-43-43 Telegram, WhatsApp, Viber, Imo, Skype, WeChat орқали хабарлар учун
Google Play
App Store
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь