Узоқ кутилган тўқнашув. Фюри ва Нганну ўртасидаги жанг тўлиқ давом этди

Спорт

image

Кеча, 28 октябрь куни британиялик проф боксчи Тайсон Фюри ва собиқ UFC жангчиси Френсис Нганну Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бокс қоидалари асосида жанг қилди. Queensberry компанияси томонидан ташкил этилган мазкур тўқнашув тўлиқ – 10 раунд давом этди. 

Проф боксда дебютант бўлган собиқ ММА жангчиси Нганну Жаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича оғир вазн тоифасидаги чемпион ҳисобланган Фюрига муносиб рақиблик қилди. Ҳатто, учинчи раундда Френсис Тайсонни нокдаунга учратди. Бироқ, жанг ҳакамлар қарорига кўра, Фюрининг ғалабаси билан якунланди (95-94, 96-93, 95-94). Унга WBC томонидан махсус камар топширилди.

Маълумот учун, Фюри профессионал боксда 34 та жанг ўтказиб, 33 та ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этган. У жорий йилнинг декабрь ойида ватандоши Дерек Чисорани мағлуб этиб, ўзига тегишли бўлган WBC бўйича оғир вазн тоифасидаги Жаҳон чемпиони унвонини муваффақиятли ҳимоя қилганди. 

UFC билан янги шартномадаги муаммолар сабаб хайрлашган Нганну эса ММА'да 20 та жанг ўтказиб, фақат 3 тасида мағлубиятга учраган. У UFC'ни оғир вазн тоифасидаги чемпионлик мақомида тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC WBC Френсис Нганну Тайсон Фюри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг