Узоқ кутилган келишув. Борис Жонсон мақсадига етди

Олам

image

Буюк Британия ва Европа Иттифоқи музокарачилари Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда МК хабар бермоқда.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Европа комиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан Brixet бўйича янги келишувга эришилганини тасдиқлади. Шу муносабат билан у Парламентни ҳужжатни қўллаб-қувватлашга чақирди. 

Жонсон шартноманинг ўзини аъло деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу Лондонга ўз ишларини бошқариш ҳуқуқини беради. "Парламент шу йилнинг 19 октябрь куни Brixetни маъқуллаши, Ҳукумат "бошқа устувор масалаларни" ҳал қилиши шарт. Биз яшаш нархи, Миллий соғлиқни сақлаш хизмати, жиноятчилик ва атроф-муҳит ҳақида гаплашамиз", деб ёзган Жонсон Тwitter`даги саҳифасида 

Келишувга кўра, Буюк Британия 31 октябрь куни Европа Иттифоқидан чиқиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Борис Жонсон

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг