ЎзМУ ва СамДУ жаҳон рейтингига киритилади

Жамият 1581
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонини эълон қилган эдик. 

Мазкур Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг флагманига айлантирилади. 
Бунга кўра: 

Олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратилади.

Республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш кўзда тутилган. 
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×