Ўзмиллийбанк VISA Direct хизматини йўлга қўйди
Бизнес
−
28 Декабрь 2019
6033Ўзмиллийбанк илк бора Visa тўлов карта эгалари учун Visa Direct инновацион хизмат турини йўлга қўйди. Ушбу хизмат Visa International халқаро тўлов тизимининг шартлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади ва картадан картага пул ўтказмаларини Milliy мобил иловаисда амалга ошириш имконини беради.
Эндиликда банкимиз мижозлари – Visa карталари эгалари ўз яқинлари ва дўстларига Ўзбекистон бўйлаб ҳамда МДҲда ортиқча қоғозбозликсиз, навбат ва бошқа қийинчиликларсиз 24/7 режимида пул ўтказишлари мумкин. Пул ўтказиш учун Visa картаси эгасининг карта рақамини билиш кифоя.
Янги хизмат кўплаб қулайликларни тақдим этади. Жумладан, пул ўтказувчи банк бўлимларига бориши, қабул қилувчининг аниқ реквизитларини билиши шарт эмас, шу ўринда қабул қилувчи ҳам пул ўтказмасини олиш учун банкка бориши шарт эмас, маблағ карта ҳисобига келиб тушади. Интернетда бундай ўтказмалар – банк ўтказмасини амалга оширишнинг осон ва қулай усули, мижоздан минимал маълумот ва ҳаракат талаб қилади.
Milliy мобил иловасида Миллий банк Visa карталари ўртасидаги пул ўтказмалари бепул. Миллийбанк Visa карталаридан Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги исталган банкларнинг Visa каратларига пул ўтказмаларини амалга оширишда 0,5 % миқдорида комиссия олинади. Битта картадан пул ўтказиш операциялари бўйича чеклов қўйилган. Белгиланган лимит суткасига 500 АҚШ долларига тенг.
Visa Direct – бу Visa глобал тармоғининг тезлиги, иқтисодий самарадорлиги ва исталган жойда операцияларни амалга ошириш имконии берувчи фактордан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида тўловларни амалга ошириш имконини берувчи технология ҳисобланади. Пул турли банклар ўртасидаги Visa картасига ўтказилсада, дарҳол карта ҳисобига келиб тушади.
Миллий банк Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири бўлиб, унинг стратегиясига кўра, мижознинг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб фаолият олиб бориш банкнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, банк хизматлари сифатини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартибларини модернизация қилиш, шунингдек, банк маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш бўйича максимал саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, авваламбор, аҳоли ўртасида банкка нисбатан ишончни оширишга қаратилган. Банкнинг иш тизими шундай тузилганки, банк хизматларини тақдим этиш тезроқ ва осонроқ амалга оширилади. Янги Visa Direct хизмати нафақат маҳаллий ва халқаро нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришдаги муҳим қадам, балки банк стратегиясини амалга оширилаётганининг аниқ кўрсатгичидир.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси