“Ўзмиллийбанк” “Sumitomo Mitsui” молиявий гуруҳи билан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида келишув имзолади

Реклама 1992
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Японияга илк расмий ташрифи олдидан, жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбек-Япон бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Япониянинг етакчи банк-молия конголомератларидан бири бўлган «Sumitomo Mitsui Financial Group» (SMFG) ўртасида умумий қиймати 200 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ҳамкорлик шартномаси имзоланди. 
Мазкур келишувнинг асосий афзалликлари қуйидагича:

  • Япония йенасида янада мослашувчан, оптималлаштирилган ва қулай молиялаштириш шарт-шароитларининг тақдим этилиши;
  • Экспорт-кредит агентликлари, шу жумладан «НЭКСИ» япон суғурта агентлиги, томонидан давлат кафолати берлишини талаб этмайдиган суғурта қопламаси мавжудлиги; 
  • инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, юқори технологияли ускуналар ва хизматларни нафақат Япониядан, балки «SMFG» бўлинмаларининг кенг тармоғи мавжуд бўлган дунёнинг бошқа мамлакатлардан ҳам етказиб бериш имконияти. 


Бугунги кунда Ўзмиллийбанк томонидан умумий қиймати             157,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳалар рўйхати тузилган ва имзоланган Ҳамкорлик шартномаси ушбу лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради. Юқоридаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини 80 миллион АҚШ доллари миқдорида ўстиришга ҳамда 3300 та янги иш ўринларини яратишга имкон беради. 

Бундан ташқари, ушбу шартнома, «SMFG» гуруҳи молиявий фаолиятнинг турли соҳаларини қамраб олганлигини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятларни тақдим этади: банк, суғурта, лизинг соҳалари, активларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан операциялар, евробондларни чиқариш ва бошқалар. 

Шунингдек, мазкур келишув доирасида SMBC Nikko инвестиция компанияси томонидан Ўзмиллийбанкни халқаро капитал бозорига чиқиш жараёнида консультация хизматлари кўрсатилади. 

Японияга қилинган юқори даражадаги мазкур расмий ташриф, Ўзбек-Япон муносабатлари ривожланишида сифат жиҳатидан янги босқич бўлди. Икки томонлама келишувлари, жумладан Ўзмиллийбанк ва «SMFG» ўртасидаги шартноманинг амалга оширилиши, инвестиция соҳасидаги самарали ҳамкорлик, савдо ва технологиялар, умуман олганда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш имконини беради. 

Маълумот ўрнида: Sumitomo Mitsui Financial Group (SMFG) – Япониянинг йирик банк корпорацияси бўлиб, 2002 йилнинг декабрь ойида ташкил топган. Sumitomo Mitsui banking Corporation йириклиги бўйича Японияда иккинчи банк ҳисобланади. «SMFG» нинг капитали ҳажми 104,3 млрд. АҚШ доллари, активлари – 1,94 трлн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади. 

Реклама ҳуқуқи асосида 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3.2
t
×