Ўзини ўзи банд қилиш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига яна бир фаолият – “Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш” киритилди. Маданият марказлари таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрда қабул қилинган “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 806-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланди.

Низомга асосан ўзини ўзи банд қилган шахс:

•    махсус мобил илова;

•    солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали;

•    давлат солиқ органига келган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Бунда сўровнома ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан махсус мобил илова ёки шахсий кабинети орқали электрон шаклда мустақил равишда, давлат солиқ органига келганда эса солиқ органи ходими кўмагида тўлдирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар доимий яшаш жойидан қатъи назар, меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказишда ҳақ ундирилмайди.

Мазкур Низомда махсус мобил илова ёрдамида масофадан туриб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкинлиги келтирилган. Бу “SOLIQ” мобил иловаси бўлиб, уни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин. 

Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома ўзини ўзи банд қилган шахсга махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали юборилади. Маълумотнома чекланмаган муддатга берилади. Низомда ушбу маълумотнома намунасини кўришингиз мумкин.

Низомда шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари қайд этилган. Масалан:

•    агар ўзини ўзи банд қилган шахс ўз меҳнат фаолиятини тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар давлат солиқ хизмати органига фаолиятни тўхтатиш тўғрисидаги билдиришномани "SOLIQ" махсус мобил иловаси ёки шахсий кабинет орқали юборади;

•    ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади.

Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди.

•    ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг хизматларидан (ишларидан) фойдаланувчилар ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш алоҳида бандда келтирилган.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар базаси (регистр) давлат солиқ хизмати органлари томонидан яратилади.

Бу параллел равишда "Ягона миллий меҳнат тизими" (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг