Ўзини ўлдирган ИИБ бошлиғи намойишчиларга ўқ узишга қарши чиққан

Олам

image

Ўз жонига қасд қилган Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Жанат Сулайманов Қозоғистонда намойишлар авжига чиққанда уларга қарата ўқ узмасликка буйруқ берган. Бу ҳақда “Orda.kz” нашри хабар бермоқда

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 январидан 6 январга ўтар кечаси департаментга ҳужум бўлган вақтда  ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бинони тарк этишган. Полициячиларнинг нашрга маълум қилишича, очиқ тўқнашувлардаги отишма пайтида тинч аҳолига зарар етказиш хавфи жуда юқори бўлган.

"Унинг буйруғида ҳеч қандай ғаразли ният йўқ эди, у шунчаки тинч аҳоли орасида кераксиз қурбонлар бўлишини хоҳламади, агар биз ўт очганимизда бўлар эди. Ҳужумчилар олдиндан тайёргарлик кўрганини ҳеч ким билмас эди”, дейди Сулаймоновнинг қўл остидагилари.

Ҳамкасбларининг айтишича, намойишлар ўзлари билан кечкич ёрдамида қурол-яроғ сақланадиган хонанинг металл эшикларини очишган. Шундан сўнг, полиция ходимларининг арсенали босқинчилар қўлига ўтган. 

Сулаймоновга тартибсизлик қатнашчиларига қарата ўт очмаслик ҳақидаги буйруғи учун трибунал томонидан таҳдид қилинган ёки йўқлигини ҳеч ким билмайди. Аммо унинг ҳамкасблари у ҳақиқий офицердек иш тутгани ва содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олганини таъкидламоқда. 

Маълумот ўрнида, Жанат Сулаймоновнинг ҳамкасблари у билан жорий йилнинг 11 январь куни Таразда зайрлашган. Унинг жасади Қозоғистон пойтахтига етказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг