Луганскда Украина дрони уриб туширилди

Олам 1798
image

Тан олинмаган Луганск халқ республикаси  ҳаво мудофааси бўлимлари Украина хавфсизлик кучларининг учувчисиз учиш аппаратини Логвиново қишлоғида жойлашган ҳудудда разведка олиб бораётганда уриб туширди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

"Бугун, Логвиново қишлоғида, бизнинг ҳудудимизда ҳаво текшируви ўтказилаётганда, қўшинларимиз "Фантом" русумли учувчисиз учиш аппаратини топиб, уриб туширдилар", деди Луганск халқ милицияси матбуот хизмати ходими Иван Филипоненко. "Учувчисиз самолётдан олинган фото ва видео материаллар республика Бош прокуратурасига топширилган ва жиноий иш очилган", дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, ЛХРда сентябрь ойининг бошидан бери халқ милицияси ҳарбий хизматчилари Украина хавфсизлик кучларининг тўртта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширган. 

Бошқа самолётлар сингари алоқа зонасида дронлардан фойдаланиш Минск келишувларида тақиқланган, аммо Донбас республикаларига кўра, Украина бўлинмалари ўрганиш учун доимий равишда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланади.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×