Ўзимни йиғлашдан тиёлмаяпман – Александр Зинченко
Спорт
−
05 Март 2022
8439“Манчестер Сити”нинг украиналик ҳимоячиси Александр Зинченко Ватанидаги уруш унинг ҳаётидаги энг ёмон воқеа эканини айтиб, бир неча кундан бери ўзини йиғидан тиёлмаётганини айтди.
“Англия вақти билан ярим тунда хотиним мени уйғотди. Рафиқам тинмасдан йиғларди. Кейин, у менга Украинада содир бўлаётган воқеаларнинг видеоси ва фотосуратларини кўрсатди. Мен ҳайратда қолдим. Эҳтимол, сиз учун энг ёмон туйғу яқин одамингиз вафот этганидаги ҳиссиётлардир. Лекин мен Украинада тасвирга олинган фото ва видеоларни кўриб, бундан ҳам баттар аҳволга тушдим. Мен йиғлаяпман, бу бир ҳафтадан бери давом этмоқда. Ҳар қандай жойда, ҳатто машғулотлар базасидан чиқиб, машинада кетаётганимда ҳам, йиғлашдан ўзимни тиёлмаяпман”, деган Украина терма жамоаси ҳимоячиси.
Маълумот ўрнида, Зинченко тўп сурадиган футбол бўйича Англия премьер лигаси баҳсларида, деярли барча футбол клублари урушга қарши бирлашмоқда. Шунингдек, жамоалар майдонга Украина байроғи туширилган либосларда чиқиб келишяпти. Бундан ташқари, украин спорти юлузлари ҳисобланган Александр Усик, Василий Ломаченко, Андрей Шевченко ва бошқалар халқни рус босқинчиларига қарши бирлашишга чорламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси