“Ўзимизнинг йигит-ку бу”. Тошкентда ЙПХ ходими танишига чора кўрмасдан қўйиб юборди (видео)

Жамият 40430
image

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими Matiz русумли автомобилни тўхтатиб, кейин ҳайдовчи билан суҳбатда “ўзимизнинг йигит-ку бу, бўлди кетаверинг”, деб қўйворгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳолат бўйича изоҳ берди

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходими О.Шокиржонов томонидан Matiz русумли автомобиль тўхтатилган. ЙПХ ходими ҳайдовчига бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмагани ҳамда йўл чизиғининг талабига риоя қилмаганини айтган.

Ўзаро мулоқот вақтида жараёнга ЙПХ ходими Ш.Нуралиев аралашган ва ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чора кўрмасдан кетишига рухсат берган.

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1205
Рейтинг: 3
t
×