Ўзил зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам бермоқда

Спорт

image

“Истанбул Башакшеҳир” футбол клуби юлдузи Месут Ўзил Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам беряпти. 

“Арсенал” ва “Реал Мадрид”нинг собиқ юлдузи жамоадошлари билан зилзиладан жабрланганларга ёрдам қутиларини юборди.

Қайд этилишича, қутиларга асосан кийим-кечак ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари солинган. Шунингдек, Ўзил Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонларига далда бўлиш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мотивацион хабарлар ёзиб қолдирди.

“Қийин пайтда биргаликда ҳамма нарсага эриша оламиз”, дейди фуйболчи.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон Туркияга яна 71 кишилик ёрдам гуруҳини юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг