Ўзил “Фенербаҳче”ни тарк этди

Спорт

image

33 ёшли германиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Месут Ўзил Туркиянинг “Фенербаҳче” клубини тарк этди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилган. Ўзил жорий йилнинг апрель ойида турк клубининг асосий таркибидан четлатилган ва бирорта расмий ўйинларида қатнашмаган.

Қайд этиш жоизки, 2021-2022 йилги мавсумда Ўзил “Фенербаҳче” сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида Германиянинг “Шалке-04”, Лондоннинг “Арсенал”, Испаниянинг “Реал Мадрид” ва бошқа клубларда тўп тепишга муваффақ бўлган. Ҳозирча, германиялик турк эркин агент мақомида бўлиб турибди. Унинг кейинги манзили қайси клуб эканлиги номаълум.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг