“Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр”. Лукашенко Путинни овутди

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин хорижга кетган россияликлар қайтиб келади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у бугун, 26 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан Сочида бўлиб ўтган учрашувда айтган.

“Бизни сафарбарлик оқибатида одамларни чет элга чиқиб кетиши билан қўрқитишмоқда. Эшитинг, Россияда 25 миллион сафарбарлик ресурслари мавжуд. Майли, 30 минги қочиб кетсин, майли, 50 минг. Агар улар шу ерда қолишганида, бизнинг одамларимиз бўлармиди? Кетишларига рухсат беринг”, дейди Лукашенко.

Шунингдек, у бу ҳақда ташвишланмаслик кераклигини, кетаётганлар барибир қайтиб келишини алоҳида таъкидлаган.

“Бу ҳақда қандай фикрда эканлигингизни билмайман, мен унчалик хавотирда эмасман. 2020 йилда Беларусдаги президентлик сайловларидан кейин мамлакатдан бир неча минг киши кетган. Улар орқага қайтишни сўрамоқда. Кўпчилик уларни қайтаришимни сўрашади. Кетишларига рухсат беринг. Булар ҳам келади”, дейди Беларусь фуқароси Лукашенко.

Маълумот учун, 2020 йилда Беларусда амалдаги давлат раҳбари ғалаба қозонган президентлик сайловлари якунлари сарҳисоб қилинганидан кейин норозилик намойишлари бошланганди. Фуқаролар норозилик намойишларида ҳибсга олишлар фонида оммавий равишда мамлакатни тарк эта бошладилар. Беларусни мухолифат вакиллари, жумладан, Лукашенконинг сайловлардаги асосий рақиби бўлган раҳбари Светлана Тихановская ҳам тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россияда сафарбарлик бошланди. Россия Президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, резервда бўлган ва тегишли ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

“Объясняем.рф” ҳукумат порталида 35 ёшгача бўлган оддий аскар ва сержантлар, 50 ёшгача бўлган кичик офицерлар, 55 ёшгача бўлган катта офицерлар биринчи навбатда сафарбар қилиниши айтилган. Сафарбарлик ортидан россияликлар оммавий равишда ватанини ташлаб, хорижий давлатларга чиқиб кетишни бошлади.

Шойгунинг сўзларига кўра, сафарбарлик доирасида 300 минг кишини армияга олиш режалаштирилган. Шунингдек, Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган марказий осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг