Ўзгидромет янги ҳафтага оид шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
10 апрел 2023 53848 1 дақиқа
Шу йилнинг 13-14 апрель кунлари республиканинг 7 та ҳудудида шамол тезлиги кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзони кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. 13-14 апрель кунлари эса республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача кўтарилади.
12-14 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
12-14 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида, 13-14 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август